Гармония тушунчаси бугунги кунга келиб анча кенгайди. Ҳозирда у фақат аккордлар (оҳангдошлар) ва уларнинг кетма-кетликлари тушунчасини билдирибгина қолмай, балки, ифода воситаларининг бутун бир соҳасини ўз ичига олади. Олий таълим муассасида ўтиладиган гармония курсининг асосий мақсадидан бири – гармоник та ҳлил соҳасидаги амалий кўникмалар, куйни гармониялаш, модуляция ва секвенцияларни ижро этишдан ташқари, бирон композитор, муайян бир мусиқий асар ёки даврга хос услубнинг характерли томонини аниқлаб бера олиш кўникмасини ишлаб чиқиш ҳисобланади. Шунга кўра, мусиқий тизим, мусиқий тафаккур ривожининг жараёни, мусиқанинг лад-тонал асоси, ундаги мусиқий тилнинг бошқа унсурлари билан чамбарчас боғлиқлик вазифасини янада кенгроқ тушуниш алоҳида аҳамият касб этади.