Заруратданми ёки ўйин орқалими? Заруратдан. Сабаб, инсон дунёни танигани сари унинг мураккаблигини хис эта борган. Борлиқни идрок этиш жараёнида пайдо бўлган фикр, хис-туйғуларини дастлаб товуш, ҳаракат, имо ишоралар билан ифодалаб аста сўз, ҳаётий тажрибаси ортиб борган сари оханг, ранг, чизиқ, шакл ва ҳаракатларда акс эттира бошлаган. Шу аснода санъат турлари ривожланиб борган.