Феодал жамияти қўйнида капиталистик муносабатларнинг таркиб топиши Ғарбий Европа ҳаётида муҳим ўзгаришларга олиб келди. Дин ўз обрўсини йўқта борди, майда хунармандчиликдан манафактурага ўтиш, шаҳарларнинг тезлик билан кенгайиб, ривожланиб бориши, янги қитъаларнинг очилиши ва савдо-сотиқнинг ривожланиши ижтимоий ҳаёт қиёфасини ҳам, одамларнинг ҳаётга, воқеликка бўлган муносабатини ҳам ўзгартира бошлади.