Қадимги дунё санъати тарихи ер юзида қулдорлик давлатларининг пайдо бўлиши, ривожланиши ва инқирозга юз тутиши давридаги санъатни ўрганади ва таҳлил қилади. Қадимги давлатлар дастлаб Ефрат, Тигр, Нил, Инд, Ганг, Хуанхэ, Янцзи, Қизил ирмоқ дарёлари ёқаларида, кейинроқ, Европанинг жанубий томонларида, Болқон ва Апеннин ярим оролларида пайдо бўлган.