Бу фан бакалавр 5524100 “Кўтариш ташиш, Йўл қурилиш машиналаридан фойдаланиш ва таъмирлаш” йўналишида таьлим олаётган талабалар учун мўлжалланган. Бу фанда бўлажак мутахассислар “Йўл курилиш машиналари, жихозлари уларни тузилиши ва назарияси билан якиндан танишадилар.
Бўлажак мутахассислар тягачлар тортиш кучи, динамик ва статик ҳаракати, тормозланиш динамикаси. Йўл, ер қазиш қурилиш машиналарига қўйиладиган асосий талаблар (конструктив, технологик, фойдаланиш, иқтисодий). Йўл қурилиш ер қазиш машиналари бажарадиган ишларнинг турлари, вазифаси, иш жараёнининг ҳарактери ва илғор технологиялари тартиби, юритмасининг тури, қуввати, иш унумдорлиги, юриш қисми универсаллиги, бошқариш системасининг турлари тўлиқ келтирилади. Маърузада фойдаланишдаги иш унумдорлиги, асосий иш параметрлари ҳисоби келтирилади.