Ушбу мавзу янги педагогик технологияларнинг Интерактив усули ёрдамида талабаларга тушунтирилади. Яъни талабаларга, мавзуга тааллуқли материаллар олдиндан тарқатилади ва уларнинг мавзулар бўйича ўзлаштирган билимлари дарс жараёнида ҳар иккала томоннинг ҳам фаол иштироки ёрдамида муҳкама қилинади. Ҳар бир муҳокама қилинган савол бўйича ўқитувчи якуний хулоса қилинади ва муҳокамада қатнашган талабалар билимига балл қўйилади.Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштиришда саноат корхоналарида ишлаб чиқарилаётган кўплаб қишлоқ хўжалик техникалари, кимёвий воситалар, ёқилғи, ёнилғи, ёғловчи материаллар ва бошқа воситалардан фойдаланилмоқда. Масалан, тармоқда 2004 йилда 78,9 мингга яқин турли хилдаги тракторлар, 22,7 мингтадан кўпроқ юк ташиш машиналари, 4,4 мингтага яқин ғалла йиғиштирадиган, бир мингтага яқин пахта терадиган камбайинлар, кўплаб бошқа техникалардан фойдаланилган. Тармоқ миқёсида ерларнинг унумдорлигини, экинларнинг эса хосилдорлигини ошириш мақсадида 332,7 минг тонна минерал ў¼итлардан фойдаланилган. Қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқилаётган маҳсулотларни жаҳон бозорига чиқарилиши натижасида Ўзбекистоннинг мавқеи ошиб бормоқда. Ҳозирги даврда А ва Е типдаги пахта толасини ишлаб чиқариш бўйича жаҳонда Хитой, АҚШ, Ҳиндистон ва Покистон давлатларидан сўнг бешинчи ўринни, уларни экспорт қилиш бўйича эса 2-ўринни эгаллаб келмоқда. Шунинг билан биргаликда Ўзбекистон жаҳон бозорига ниҳоятда сифатли бўлган қоракўл терисини, пилласини, сабзавот, полиз ва боғдорчилик маҳсулотларини олиб чиқиб сотмоқда. Республиканинг бу борадаги салоҳиятидан тўлиқ фойдаланилаётгани йўқ. Уни ижобий ҳал этиш учун тармоқда етиштирилаётган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаб, жаҳон бозорига тайёр маҳсулотларни чиқариш лозим. Бу борада сўнги йилларда чет эл инвестицияларини жалб этиб катта ишлар амалга оширилмоқда. Уларни келажакда жадал суръатлар билан ривожлантириш сиёсий, иқтисодий ҳамда ижтимоий жиҳатдан мақсадга мувофиқдир. Ҳозирги даврда мамлакат аҳолисининг қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминлаш даражаси йил сайин ортиб бормоқда. 2004 йилда республика аҳолисининг жон бошига 160 кг.га яқин ун маҳсулотлари, 135 кг. пахта хом ашёси, 127 кг сабзавот маҳсулотлари, 34 кг.дан кўпроқ картошка, 38 кг. гўшт, 164кг. сут ҳамда 72 донага яқин тухум ишлаб чиқарилган