Маълумки тўқимачилик корхонасининг асосий маҳсулоти ёки асосий ашёларидан бири – бу иплардир. Ҳозирги пайтда тўқимачилик машиналарини яратиш ва такомиллаштиришнинг асосий йўналишларидан бири, технологик жиҳозлар тезликларини кўтариш ёрдамида уларнинг унумдорлигини оширишдир. Лекин, бу вазифани амалга оширишда олинаётган ипда юз берадиган механик ҳодисаларни чуқур таҳлил қилиш, унинг механик хоссаларини билиш зарур бўлади. Чунки тез ҳаракатланадиган жиҳозларда ипга турли хилдаги механик таъсирлар (айланиш, эгилиш, буралиш ва тебраниш) кўрсатиладики, булар ишлатилаётган ва лойиҳаланаётган машина қисмлари тезликлари, шакл ва ўлчамларини танлашда асосий мезон бўлиб хизмат қилади.