"Канд ва канд махсулотлари технологияси"фанидан езилган маърузалар матни В. 167.100- "Канд ва бижгиш махсулотлари технологияси" йуналиши буйича таълим олаетган талабаларга мулжалланган.
"Канд ва канд махсулотлари технологияси" фани канд ишлаб чикариш корхонасида турли канд махсулотларини ишлаб чикаришда борадиган технологик жараенларни урганади. Канд тайерлаш хом ашени урганишдан бошланади. Шу сабабли талабалар ушбу фанни канд нимадан олиниши,хом ашега кандай дастлабки ишлов берилиши ,лавлагини тозалаш ва унинг усуллари, тозалашда кандай жихозлар кулланилиши хамда уларнинг принципиал схемасини урганадилар.
Махсулот ишлаб чикариш булимида тайерланган диффузион шарбатни тозалаш, уни вакуум установкаларда кайнатиб куюлтириш, олинган кандга ишлов бериш ва куритиш жараенлари урганилади. Бундан ташкари бу булимда канд-рафинад ишлаб чикариш технологияси, канд-рафинад турлари, ассортиментлари ва олиниш усуллари тугрисида маълумот берилган. Канд ва шакарнинг навлари ва ишлаб чикариш технологияси ёритилган. Шунингдек, канд ва шакар ишлаб чикаришда улар сифатига таъсир этувчи факторлар хамда уларда ишлаб чикариш жараенида борадиган микробиологик, биологик ва физик-кимёвий узгаришлар хам ёритиб берилган.