Ушбу “Экология ҳуқуқи” фани маърузалар матни давлат стандарти ва таълим дастури мазмунига қўйиладиган талабларга мувофиқ “Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими” бакалавр йўналиши бўйича таълим олаётган талабаларга мўлжалланган ҳолда тайёрланган бўлиб, унда табиат ва жамият ўртасидаги ўзаро боғлиқлик, экология ҳуқуқининг тушунчаси, предмети, тамойиллари ва тизими, экология ҳуқуқининг манбалари, экология соҳасида давлат бошқаруви, экология қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик, ерларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишнинг ҳуқуқий ҳолати, ер ости бойликларнинг ҳуқуқий ҳолати, ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишнинг ҳуқуқий ҳолати, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий ҳолати каби мавзулар акс эттирилган.