Ўзбекистон Республикасида олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, таълим соҳасини ҳам четлаб ўтмади. Давлат ва жамият ривожи, унинг эртаси-бугунги ёшларнинг билимли, малакаси, уларнинг етук мутахасис бўлишларига кўп жиҳатдан боғлиқ. Давлат таълим тизимини такомиллаштириш йўлида бугун, республикамизда улкан ишлар олиб борилмоқда. Ўқув муассасаларининг таълим соҳаси ва йўналишларидан келиб чиқиб, ўқув дарсликлари билан таъминлаш масаласи бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бири ҳисобланади.