Мамлакатимизда мустақиллик йилларида олиб борилган тўғри ва изчил иқтисодий сиёсат орқали аҳамиятли ижобий натижалар қўлга киритилди. Жумладан, миллий хўжалигимиз иқтисодий жиҳатдан мустаҳкамланиб, маъмурий-буйруқбозлик тизимдан мерос бўлиб қолган бир томонламалик ва инқироз ҳолатидан чиқарилди; иқтисодиётнинг барқарор ўсиши таъминланди, макроиқтисодий ва молиявий барқарорлик мустаҳкамланди, иқтисодиёт ва унинг айрим соҳаларидаги мутаносиблик кучайди.