Ўрта Осиё тасвирий санъати 1917 йилгача асосан “орнаментал” санъат даражасида ривожланган. Шунинг учун халқларнинг эстетик қарашлари уй-рўзғор предметларини, либос ёки меъморчилик ёдгорликларини нақшлар билан безатишда ўз аксини топган. Деворий сурат, ёғоч ва ганч ўймакорлиги, заргарлик, гиламдўзлик, каштачилик санъатига оид жуда кўп намуналар етиб келган. Профессионал санъат турларидан – рангтасвир, ҳайкалтарошлик, графика санъати бу даврда ривожланмаган.