Ушбу ўқув қўлланма муаллифлар жамоаси томонидан ёзилган бўлиб, биология ўқитиш методикасининг мақсад ва вазифалари, ривожланиш тарихи, биология ўқитишнинг долзарб муаммоларига доир маълумотларни ўз ичига олган. Ўқув қўлланмадаги мавзулар муаллифлар орасида қуйидагича тақсимланган: «Кириш», «Биологик таълимнинг роли», «Биология ўқитиш методикасининг ривожланиш тарихи», «Биологиядан давлат таълим стандарти ва ўқув дастури», «Биология дарсликлари таҳлили», «Биологияни ўқитиш воситалари», «Синфдан ташқари машғулотлар» мавзуларини профессор А.Т.Ғофуров, доцент С.С.Файзуллаев; «Биологик таълим жараёнининг яхлитлиги, ўқитиш принциплари ва қонуниятлари», «Умумий ўрта таълим ўқув юртларида биологик таълим мазмуни», «Биологияни ўқитишда ўқувчиларда мустақил ва ижодий фаолиятни таркиб топтириш», «Биология ўқитишда фойдаланиладиган методлар», «Биология ўқитишнинг фаол методлари», «Биологиядан йиллик истиқбол мавзули режа тузиш йўллари», «Биология дарсларида замонавий педагогик ва ахборот технологияларидан фойдаланиш», «Биологияни ўқитишда таълим ва тарбиянинг узвийлиги», «Ўқувчи ёшлар онги ва қалбига миллий истиқлол ғоясини сингдириш йўллари», «Ўрта махсус касб-ҳунар муассасаларида биология ўқитишнинг ўзига хос хусусиятлари», «Биологиядан факультатив машғулотларни ташкил этиш» мавзулари доцент Ж.Толипова; «Шарқ уйғониш даврида таълим ва тарбия масалалари», «Туркистон жадидчилик ҳаракатида таълим ва тарбия», «Дарсдан ташқари ишлар», «Уй вазифалари», «Экскурсиялар», «Тирик табиат бурчаги», «Мактаб ўқув тажриба участкаси» мавзулари катта ўқитувчи И.Азимов; «Мактабда биология хонасини ташкил этиш» мавзуси ўқитувчи Б.Ахмадалиева томонидан ёзилган.