«Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» ни рўёбга чиқаришнинг сифат босқичида таълим муассасаларини малакали педагог кадрлар билан тўлдириш, уларнинг фаолиятида рақобатга асосланган муҳитни вужудга келтириш, таълим муассасаларининг моддий-техника ва ахборот базасини мустаҳкамлаш, ўқув-тарбия жараёнини юқори сифатли ўқув адабиётлари ва илғор педагогик технологиялар билан таъминлаш ишларига алоҳида урғу берилган. Шу мақсадда барча олий таълим муассасаларида замонавий усул, техника ва технология янгиликларини эътиборга олган ҳолда фанларнинг асосий мазмун ва моҳиятини акс эттирувчи маърузалар матнларини тайёрлашга киришилди.