Ўзбекистон мустақилликка эришган кундан бошлаб тарихимизга бўлган муносабат тубдан ўзгариб, совет даврида нотўғри баҳо берилган ёки юзаки кўриб чиқилган масалаларга жиддий илмий ёндашув кучайди. Айниқса,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 27 июлдаги
“ЎзРФА тарих институти фаолиятини такомиллаштириш ҳақидаги”
қароридан сўнг ҳаққоний тарихни яратиш, бу жараёнда бирламчи манбаларга
асосий эътибор бериш, қўйилган муаммони соҳа мутахассислари томонидан
ҳал этилиши, мавжуд муаммолар ечимини илмий асослаш борасида анчагина
ишлар амалга оширилди.