Ушбу маъруза матни Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқшунослик бўйича қайта ишланган ва тўлдирилган нашрдир. Биринчидан, у мактаб, лицей ва коллеж ўқув дастурларига мослаштирилди; иккинчидан, маъруза матнида конституциявий ҳуқуқ, маъмурий ҳуқуқ, фуқаролик ҳуқуқи, меҳнат ҳуқуқи, оила ҳуқуқи, экологик ҳуқуқ, жиноят ҳуқуқи ва халқаро ҳуқуқ тармоқларига бағишланган янги бўлимлар ва тегишли чизмалар ҳамда тест ва саволлар қЎшилди; учинчидан, маъруза матнида барча материаллар сўнгги йилларда юртимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида рЎй берган муҳим ўзгаришлар, ислоҳотлар, қабул қилинган янги қонунлар, фармонлар ва қарорлар асосида бойитилди; тўртинчидан, энди маъруза матни аниқ қисмларга бЎлинди, яъни ҳуқуқ соҳаларини тўла тавсифловчи назарий қисми, барча ҳуқуқ тармоқлари бўйича жамланган чизмалар қисми, тестлар ва савол-жавоблар қисмларига ажратилди.