Қиёмлар (Sirupi) қанднинг сувдаги эритмалари ёки уларнинг дори моддалар билан аралашмасига қиёмлар деб аталади. Қиёмлар қуюқ ва тиниқ суюқлик, ўзига ширин таъмли ва ичиш учун мўлжалланган бўлади. Асосан дори моддаларнинг ёқимсиз ҳиди ва мазасини яхшилаш учун ва шунингдек дори модда сифатида ҳам ишлатилади. Одатда қиёмлар қанд эритмасида тайёрланади. Оддий қанд қиёми экстрактлар, настойкалар мева шарбатлари билан аралаштириб, керак бўлса, тайёрланадп. Тайёр қиём қалин материал мато ёки фильтр коғози орқали сузилади. Иситиб тайёрланган қиёмлар эса иссиқ ҳолда сузилади. Баъзи ҳолларда қиёмларга консервант сифатида этил спирти қўшилади. Қиёмлар зичлиги, софлиги ва доривор модданинг миқдори бўйича баҳоланади.