«Машиналар пухталиги» фанидан маъруза матнлари 5140900-Касб таълими (Технологик машиналар ва жиҳозлар) ва 5520700-Технологик машиналар ва жиҳозлар таълим йўналишлари талабалари учун мўлжаллаб ёзилган. Маъруза матнларида пухталик назарияси умумий асослари ва қишлоқ хўжалиги машина ва жиҳозларини пухталигини ошириш, ишга яроқлилигини таъминлаш, уларнинг бузилмасдан ишлаши, кўпга чидамлилигини шунингдек, кам сарф-харажатли арзон, мустаҳкам узоққа чидамли материалларни ишлаб чиқарувчи технологияларни талабаларга ўргатиш кўзда тутилган.