Иктисодий таълимотлар тарихи – турли даврларда иқтисодий қарашлар тизимининг вужудга келиши, ривожланиши, алмашиниши жараёнини ўргатадиган фандир. Бу фаннинг асосий объектлари – замонлар, кишилар, ғоялардир. Иқтисодчи - олимлар ғояларини маъносига тушиниш учун уларнинг хаёти , мехнат фаолияти ўрганилади . Бу олим яшаган замон ва макон билан чамбарчас боғлик . Шунинг учун ҳам ғояни яратган шахс , у яшаган замон ва макон биргаликда ўрганилади.