Ушбу маърузалар матнида МЕНЕЖМЕНТ ВА ИҚТИСОДИЁТ асослари фанининг предмети, объекти ва методи, менежмент назариясининг шаклланиши ва ривожланиши, бошқарув мақсади ва функциялари, бошқаришнинг ташкилий структуралари, бошқариш усуллари, бошқарув қарорлари ва унинг моҳияти, менежментда мотивлаштириш, бошқаришда ахборот ва коммуникация, маркетингнинг назарий асослари, маркетинг тизимида ахборот таъминоти, маркетинг муҳити, бозорни ва истеъмолчиларни ўрганиш, маркетинг тизимида товар, нарх сиёсати, коммуникацион сиёсатга оид масалалар батафсил ёритилган.
Маърузалар матни намунавий ўқув дастури асосида тайёрланган бўлиб, олий ўқув юрти талабалари, магистрантлари, илмий ходимлар ва мутахассислар учун мўлжалланган.