Таянч иборалар: Иқтисодиёт - чекланган иқтисодий ресурслардан унумли фойдаланиб, инсонлар учун зарур бўлган ҳаётий воситаларни ишлаб чиқариш ва етказиб беришга қаратилган ва чамбарчас боғлиқликда амал қиладиган фаолиятлар бирлигини таъминловчи иқтисодий тизим. Эҳтиёж - инсоннинг яшаши ва камол топиши учун керакли ҳаётий воситаларга бўлган зарурият. Иқтисодий ресурслар - маълум даврда маълум бир мамлакат ихтиёрида тўпланган ва мавжуд бўлган ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, уларни истеъмолчиларга етказиб бериш ва истеъмол жараёнларида қўлланилиши мумкин бўлган воситалар, қўр-қутлар, имкониятлар ва манбалардир.