Маърузалар матнида фаннинг мақсади ва вазифалари, чарм ва мўйна технологияси тарихий даврлари келтирилган. Бу қисмда терининг тузилиши, топографияси ва кимёвий таркиби, чарм ва мўйна тавсифи ва таснифи, чарм ва мўйна ишлаб чиқариш хом ашёлари, хом ашёни консервалаш усуллари,хом ашё ишлаб чиқариш партиялари ҳақида баён этилган. Чарм ва мўйна ишлаб чиқариш корхоналарининг умумий характеристикаси берилган. Чарм ва мўйна хом ашёларига дастлабки ишлов бериш, ивитиш, жунсизлантириш, куллаш, кулсизлантириш, юмшатиш, пикеллаш, тузли сув билан ишлов бериш, ачитқи билан ишлов бериш ва ёғсизлантириш жараёнларининг бажарилиши ёритилган.