Ушбу маъруза матнида Мустақилликка эришганимиздан кейин халқимизнинг ўз юртининг,тили,маданияти,қадриятлари тарихини билишга,ўзлигини англашга қизиқиши ортиб бормоқда. Бу - табиий ҳол. Одамзод борки, авлод – аждоди, насл - насаби, кимлигини, ўзи туғилиб вояга етган қишлоқ, шаҳар, хуллас, киндик қони томган жой - Ватанининг тарихини билишни истайди.
Ватанимиз ўзининг бой тарихига эга. Ана шундай тарихга эга бўлган шаҳар, қишлоқларимизнинг узоқ тарихи ўрганилмоқда.
Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида Чиялсой деб номланадиган тарихий ҳудуд мавжуд бўлиб, у ўзига еттита маҳалла гузари ( Чиял, Тўқмор, Уймовут, Чувиллоқ, Сувлиқ-Шов, Қумдарё, Аннаруз ) 16 та қишлоқни бирлаштириб турувчи 2 та қишлоқ фуқаролар йиғини мавжудлиги тугрисида суз юритилган.