Ушбу маъруза матнида Мустақиллик Ўзбекистон халқига кенг имкониятлар эшигини очди, мамлакатимиз сиёсий мутелик ва қарамлик каби асоратлардан халос бўлди, жаҳон хамжамиятига тенг ҳуқуқли аъзо сифатида кириб борди. Ўзбекистон тарихида янг давр бошланди. Халқимиз ўзининг инсонпарварлик, бағрикенглик каби азалий қадриятларига таянган ҳолда жаҳон ҳамжамияти сафига дадил кириб борди. Президент И. А. Каримов таъкидлаганидек: “Мустақил Ўзбекистоннинг- қудрати куч манбаи, халқимизнинг умуминсоний қадриятларга содиқлигидадир. Халқимиз адолат, тенглик, аҳил қўшничилик ва инсонпарварликнинг нозик куртакларини асрлар оша авайлаб — асраб келмоқда ”.