Аёл!!! Ўзи учтагина ҳарфдан иборат бўлиб, аммо ёзилиши ўзгача чиройли. талаффузда эса унданда майин эшитилади. Аёл –Аллоҳнинг энг нозик ва энг буюк мўъжизаси.
Аёл тароватисиз, ақлу заковатииз бу дунёни тасаввур қилиб бўлмайди. Аёл бир табассуми билан оламни забт этиши мумкин. Бир боқиши билан Дунёни бўсундира олади. Аммо унинг қалбини, қалбининг туб-тубида, юрагининг бир чеккасида уни қийнаётган, унга азоб бераётган аламини биров билиши тугул, сезолмайди ҳам. Шоирлар аёлларни мадҳ этиб шеърлар битадилар, адиблар улар ҳаётини китоб қилиб ёзадилар. Аммо аёл дардини ҳеч ким аёлчалик билмайди, тушунмайди. Худди шундай аёл дардини ўз қаламининг сирдоши, деб билган ёзувчилардан бири – Замонавий Сурия ёзувчиси Ғада ас-Саммандир.