Бугунги педагогика ва унга давр муносабати масаласини ўрганиш алоҳида илмий муаммога айланиб бормоқда. Шахс ўзининг ижтимоий фаоллиги ва ўз соҳасининг маҳоратли мутахассиси сифатида миллат ижтимоий тафаккурининг ривожига ўз таъсирини кўрсата олмоғи лозим. Ижтимоий фаоллик, ижодкорлик талаба ёшларни ижтимоий билимдонлик, ижтимоий онг асосида ижтимоий хаётга тайёргарлик даражасини таъминловчи мезон вазифасини ўтайди.