Ўзбекистон-улкан имкониятлар мамлакати сифатида тан олинган. Дарҳақиқат, бу заминда ер ости ва ер усти бойликлари, қудратли иқтисодий, илмий-техникавий, инсоний ва маънавий салоҳият етарли. Ватанимиз мустақилликка эришгандан сўнг ана шу улкан имкониятларни рўёбга чиқариш, янгича ҳаёт, янги жамият асосларини барпо этиш борасида ўзига хос йўл танлади.
Ватанимизда янги жамият барпо этишда ёшларга таяниш, ёшларни таълим – тарбиясига бўлган эътиборни янада юксалтириш, уларни комил инсон сифатида тарбиялаш , уларни қалбига ва онгига миллий мафкура, маънавият, Ватан, она, миллий қадриятларимизни, миллий тарихимизни сингдириш ва шулар орқали “Озод ва обод жамиятни барпо этиш”дир.
Ҳозирги кунда барча эътибор таълим тизимидаги қонун ва қоидаларни янада такомиллаштиришга қаратилмоқда. Таълим тизимини давр талаблари даражасига кўтариш, юқори техналогиялар ва ўқитишнинг замонавий усулларини кучайтириш, Ўзбекистон ёшларини маънавий салоҳиятини оширишга қаратилди.