Ўзбекистон мустақил тараққиёт йулига қадам қўйиши бошида маънавият
борасида совет тузуми даврида қайта қўриш (перестройка) деб аталадиган даврда
шаклланган маънавий инқироз, парокандалик таъсирида маълум қийинчиликларга дуч
келинди. Хусусан, катағонлик ва турғунлик йилларида, маънавиятимизда, инсоний қадр-
қимматимизга дарз кетди. Бировларнинг ножуя ҳатти-харакатиларини кўриб кўрмасликка
олинди, ёшлар тарбиясига бепарво қаралди. Шунинг учун ҳам Президентимиз
адабиёт, санъат ходимлари, зиёлиларимиз билан учрашувларда мафкурага ва
маънавият масалаларига жиддий эътибор беришга чақирган эди.
Маълумки, ўзбек ҳалқи ўзининг бой маънавий меросига эга. Бу ўтмишнинг
ютуғидир. Президентимизнинг «Миллатимиз чуқур илдизга эга - бу бизнинг
бойлигимиз»,- деган сўзлари ҳалқимизнинг минг йиллик маънавий илдизини кўзда тутади.
Маънавий меросни тўла, одилона эгаллаш ва ривожлантириш ҳозирги авлодларнинг
вазифасидир. Халқимизнинг маънавий маданияти ва дунёқарашини, маънавий
эхтиёжсиз, маънавий қадриятларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Булар, ҳалқ оғзаки
ижоди, дунёвий илм соҳиблари ва камоли, илм соҳиблари мероси кабилардир. Ҳозирги
замон ёшларининг маънавий маданиятини ва уларда қадриятларимизни эъзозлаш
рўҳини таркиб топтиришнинг аҳамияти катта.
Бугунги кунда инсон психологиясини билиш, ўз тараққиётини ва иқтидорини
ташкил этишни билиш, ҳар қандай ёш даврда ҳам оптимал равишда ишга
4
яроқлиликни, турли ўзгаришларга психологик жиҳатдан тайёрликни таъминлаш, янгича
фикрлаш ва тафаккур қилиш, рўй бераётган жараёнларни объектив ва тўғри идрок қилиш
қобилиятини ривожлантириш муаммоси илгари сўрилди.
Шундай қилиб, янги давр ҳар бир инсондан ўз ички имкониятларини адекват