Магистратура мутахассисликлари бўйича магистрлик диссертацияларининг наъмунавий мавзулари тўпламига Тошкент Давлат иқтисодиёт университетининг барча магистратура мутахассисликлари бўйича наъмунавий мавзулар киритилган. Бу мавзулар Ўзбекистоннинг устувор иқтисодий ривожланишини ифодаловчи, жамиятни ислоҳ қилиш ва модернизациялашнинг ҳозирги талабларини ўзида акс эттирган илмий-тадқиқот ишлари мавзулари тўплами сифатида жамланган. Ушбу тўпламдаги магистрлик диссертацияларининг наъмунавий мавзулари амалиёт билан бевосита боғланган бўлиб, вазирлик, корхона ва муассасаларнинг таклиф ҳамда мулоҳазалари инобатга олинган ҳолда тасдиқланган.