Ишда лойиҳа таҳлилининг назарий асослари, бозор муносабатлари шароитида унинг объектив зарурлиги, вазифалари, роли, аҳамияти, предмети, объекти, методи, бошқа фанлар билан алоқаси ѐритилган. Унда дисконтлаштириш усуллари, аннуитетлар аниқ мисоллар билан ѐрдамида кўрсатиб берилган.
Инвестиция лойиҳасининг молиявий, иқтисодий, техник, тижорат ва институтционал таҳлил усулларига ҳам тўхталган. Инвестиция лойиҳасининг хатарлилигини баҳолаш ва уни таҳлил қилиш, корхона фойдалилик нуқтасини аниқлаш ҳамда фойдага эришиш йўллари ҳам ишда ўз ўрнини топган.
Олий ўқув юртлари иқтисодиѐт ва молияга оид ўқув йўналиши талаба ва ўқитувчиларига мўлжалланган. Ундан малака ошириш маркази тингловчилари, аспирантлар, магистрлар, банк ходимлари, инвесторлар ва бошқа инвестиция билан қизиқувчи кенг китобхонлар ҳам фойдаланишлари мумкин.