Ушбу маърузалар матни 1-курс “Информатика ва Ахборот Технологиялари”, “Телекомуникация”, “Сервис” ва “Касб таълими” бакалавр йўналишлари талабалари учун мўлжалланган бўлиб, у 40 соатга режалаштирилган.
Информатика 60-йилларда Францияда электрон хисоблаш машиналари ѐрдамида
ахборотни қайта ишлаш билан шуғулланувчи сохани ифодаловчи атама сифатида юзага
келди. Информатика атамаси лотинча ―informatio‖ сўз идан келиб чиккан бўлиб,
тушунтириш, хабар қилиш, баѐн этиш маoноларини англатади. Французча ―informatic‖
(информатика) сўзи ахборот автоматикаси ѐки ахборотни автоматик қайта ишлаш
маъносини англатади. Инглиз тилида сўзлашувчи мамлакатларда бу атамага Computer
science (компьютер техникаси ҳақидаги фан) синоними мос келади.
Ахборотлашган жамият ҳақида олимлар турлича фикрдалар.