Малумки, таълим-тарбия, илм-фан, касб-ҳунар жабҳалари билан боғлиқ давлат сиёсати ва унинг самарали амалий ижроси энг аввало, соҳани тубдан ислоҳ қилишнинг конститутциявий-ҳуқуқий асосларини аниқ белгилаб олишни тақозо этади. Мазкур қонуний талаб Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида ҳамда унинг асосида қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги ва «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури тўғрисида»ги қонунларида, тегишли меъёрий- ҳуқуқий ҳужжатларда ўзининг ҳуқуқий мақомига эга бўлди.