“Стандартлаштириш, метрология ва сифатни бошқариш” фани бўйича маъруза матнларида ҳаётимизнинг барча жабҳаларида, халқ хўжалигининг, саноатнинг барча тармоқлари учун ўта зарур бўлган, метрология ҳақидаги асосий тушунчалар ва таърифлар, ўлчаш, ўлчов ва катталиклар, ўлчаш воситалари, ўлчашдаги хатоликлар, метрология хизмати ва метрологик таъминот, стандартлаштириш ҳамда унинг давлат тизими, сертификатлаштириш, сифат тизимлари ва сифат бошқаруви каби масалалари хусусида етарли ва зарур маълумотлар келтирилган.