Аёллар спортининг ривожланган хорижий мамлакатлар матбуотида ёритилишини ўрганиш ва буни миллий нашрларда тадбиқ қилиш “Матбуотда аёллар спортининг ёритилиши: миллий ва хорижий тажриба” мавзусидаги илмий ишнинг асосий мақсади ҳисобланади.
Маълум бир спорт турининг муайян ҳудудда ривожланиши унинг шу ҳудуддаги оммавийлиги билан чамбарчас боғлиқдир. Бу фикрни жаҳон мамлакатлари таснифи орқали мисол келтириш билан асослаш ўринли. Масалан, АҚШда баскетбол қолган спорт турларига қараганда тараққий этган. Боиси, мамлакатда баскетболнинг оммавийлиги фоиз кўрсаткичларида юқорироқ ўринда туради.