Мавзунинг долзарблиги. Республикамизда тилшунослик бўйича эри-шилаётган улкан ютуқлар нафақат мамлакатимиз тилшуносларига, балки хорижий мутахассисларнинг ҳам кўпчилигига маълум. Бунда, албатта, жаҳон тилшунослигида қўлга киритилган сўнгги натижалардан ўринли фойдаланиш, уларни амалда қўллаш ўз самарасини берди ва тилшунослик фанимиз тараққиётига сезиларли даражада таъсир кўрсатди.