Ушбу маъруза матнида Ўсимликшунослик - қишлоқ хўжалигининг етакчи тармоқларидан бири бўлиб, аҳоли учун озиқ-овқат маҳсулотлари, чорвачилик учун ем-хашак ва кўпгина енгил саноат тармоқлари учун хом-ашё етказиб беришдек вазифаларни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Бу тармоқнинг ўзига хос хусусиятлари мавжуд: мавсумийлик, янги ўсимликлар, навлар, янги технологиялар ва ҳ.к.з.Жаҳонда ҳозир 400 минга яқин ўсимлик тури бўлиб, шундан 12 минга яқин ўсимликлардан инсонлар мунтазам фойдаланадилар, 5 мингга яқин ўсимликдан селекцияда фойдаланилмоқда. Дунё миқёсида 1500 га яқин қишлоқ хўжалик экинлари бўлиб, улардан 250 га яқин муҳим қ/х экинлари ҳисобланади. Ундан 100 га яқини ҳар йили кенг майдонларга экилиб, асосан озиқ-овқат маҳсулотлари, чорва учун ем-хашак ва енгил саноат учун хомъашё етказилади. Бу экинлар дала экинлари деб юритилади. Ўсимликшунослик ана шу дала экинлари ҳақидаги фандир.