Ён қоринча (ventriculus lateralis) жуфт бўлиб, ҳар бир яримшарнинг ичида жойлашган. Унинг бўшлиғи мураккаб тузилишга эга бўлиб, унинг қисмлари яримшарларнинг барча бўлаклари (оролчадан ташқари) ичида жойлашган. Ён қоринча тўрт қисмдан иборат. Унинг марказий қисми тепа бўлагида, олдинги шохи пешона, орқа шохи энса, пастки шохи эса чакка бўлакларида жойлашган