Туризм ўзининг кўп қиррали таркиби билан жамият ҳаѐтининг барча соҳаларига фаол таъсир ўтказиб келмоқда. У иқтисодиѐтнинг кўпгина жабҳаларини ривожлантиришга имкон туғдиради. Жумладан, транспорт тармоқлари, алоқа, йўл қурилиши, меҳмонхоналар, умумий овқатланиш корхоналари, каммунал хўжалиги, маиший хизмат кўрсатиш, сервис соҳаси, савдо тармоқлари ва ҳ.к. Туризмни ривожлантириш бир вақтнинг ўзида ўзига хос дам олиш, ҳордиқ чиқариш, кўнгил очар масканлар индустриясини ташкил этиб, ўз ўрнида сайѐҳларга сифатли хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бир қатор
соҳаларни қамраб олгандир.