Органик моддалар қаторида совунланувчи липидлар гурухи ўз ичига турли хил моддаларни олади ва уларнинг вазифалари хам турлича. Ёғлар (триглицеридлар) энергиянинг асосий манбаларидан бири бўлса, мумлар химоялаш вазифасини ўтайди, фосфо-, сфинго- ва гликолипидлар эса мембраналар деворларини қурувчи моддалар хисобланади. Бу вазифалари уларни тузилишидаги ўзига хосликлари ва кимёвий хоссалари билан боғлиқдир. Шунинг учун бу дарснинг асосий вазифаси совунланувчи липидларни классификацияси, уларнинг тузилиши ва хоссаларининг ўзига хослиликлари билан таништиришдан иборатдир.