Тиббиёт психологияси том маънода беморнинг психологиясини ўрганувчи фандир. Лекин бу таъриф унинг барча имкониятларини қамраб ололмайди, албатта. Чунки у соғлом кишиларда касаллик келтириб чиқарувчи барча ташқи ва ички омилларни ҳам ўрганади, уларнинг сабабларини излайди.
Тиббиёт психологияси чегара билмас, кенг қамровли фандир. У узоқ тарихга эга бўлиб, ўзининг ривожланиш босқичида бир нечта даврларни босиб ўтган