Мени аямнинг бу сатрлари анчадан бери ўйлантириб келади. Улар ўзидан кейин юзлаб бошқа сатрларни чорлаб, хотирага солиб етаклаб келаверади. Эслайман, ўқийман, ўзимда раддим ошади: наҳотки? Наҳотки ярим аср давомида қилган ишлари билан аямлар қониқмаган бўлса? Наҳотки қарз ҳисси, бурч туйғуси ўртаса, армон бўлиб, азоб берса