“Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти” курснинг мақсади - ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, жамият иқтисодий, ижтимоий-сиёсий, маданий-маърифий соҳалардаги ўзгаришларни чуқур ўрганишни кучайтиришдан иборат.
Ушбу курсини ўқитишда асосий эътибор сиёсат, сиёсий ҳаёт, сиёсий тартибот, сиёсий ҳокимият каби масаларга ҳамда ҳозирги дунёнинг сиёсий, ижтимоий, иқтисодий, маданий-маънавий тузилиши ва хилма-хиллигини ўргатиш, талаба ёшларда сиёсий онг ва сиёсий маданиятни шакллантириш, давлат ва ҳокимият тўғрисидаги тўғри тушунча ва тасаввурларни ҳосил қилиш ва шу каби масалаларга қаратилади.