Инсониятнинг ақл салоҳияти ривожланиши сари унинг эҳтиёжлари ҳам ўсиб бормоқда. У бугун кечагига қараганда, эртага эса ундан-да, кўпроқ яхши яшашга, моддий-маънавий баркамолликка эришишга ва фаровон ҳаёт кечиришга интилмоқда. Аслида бу инсоният тараққиётининг мазмуни, унинг ҳаёт кечириш қонунияти ва фалсафаси ҳисобланади.