Металл қирқиш дастгоҳлари фанидан тайёрланган маърузалар 5520700- «Технологик машиналар ва жиҳозлар» таълим йўналиши учун ёзилган. Бунда металл қирқувчи дастгоҳлар турлари, уларнинг маркаланиши, қўлланиладиган турли хил механизм ва ускуналар, турли хил металл қирқувчи дастгоҳларнинг тузилиши ва қўлланилиши бўйича маълумотлар келтирилган. Шунингдек, ҳар бир мавзу бўйича назорат саволлари ҳам келтирилган.