Ушбу дастур фанни ўқитишда ҳозирги замон технологик жараёнларини фан ва техниканинг сўнгги ютуқларини ҳисобга олган ҳолда, фан тарихи ва унинг ривожининг тенденцияси, истиқболли ҳамда республикамиздаги ижтимоий – иқтисодий ислоҳотлар натижалари ва ҳудудий муаммоларнинг технологик истиқболига таъсири масалаларини қамрайди.
Фан ўқитилишидан мақсад - талабаларга металлургия саноатида қуймакорлик технологияларини, металларни қуйиш учун қўлланиладиган усул ва воситаларни чуқур фундаментал билим асосида ўргатишдан иборат.