«Полимерлар физикаси ва кимёси» фанидан ёзилган маърузалар матни унта маърузадан иборат булиб, полимерларнинг асосини камраб олади.
Маърузалар матни «Тукимачилик саноат махсулотлари технологияси», «Енгил саноат махсулотлари технологияси» йуналишлари талабларига ва шу йуналишларнинг педагог мутахассислиги буйича таълим олаётган талабларга мулжалланганлиги сабабли, тукимачилик ва енгил саноатнинг асоси булган тола хосил килувчи полимерларга купрок ахамият берган. Биринчи маърузада полимерларнинг бошка моддалардан фарки булган ажойиб хоссаларига купрок ахамият берган. Бундан ташкари полимерлар физикаси ва кимёси асосий тушунчалари, полимерларнинг синфланишига мисоллар келтирилган. Полимерлар молекуляр массаси ва уларнинг аниклаш усуллари келтирилган. Иккинчи, учинчи ва туртинчи маърузалар, полимерланиш ва поликонден-сатланишни уз ичига олади. Бунда хам полимерланиш ва поликонденсатланиш жараёнларининг технологик усулларига купрок ахамият берган.
Беш, олти, етти ва саккизинчи маърузалар, полимерларнинг кимёвий узгаришлари, агрегат холатлари, механик хоссалари ва полимер эритмаларига багишланган булиб, бу хоссаларнинг тукимачилик ва енгил саноатда кайси тарзда ишлатилиши тугрисида купрок ахамият берилган.
Туккизинчи ва унинчи маърузалар, халк хужалиги ва саноатда кенг ишлатиладиган табиий ва синтетик полимерлар вакилларига багишланган. Бу полимерларнинг олиниши, хоссалари ва ишлатилишига ахамият берилган. Узбекистонда олинадиган полимерларга мисоллар келтирилган.