Болаларда тез тиббий ёрдам талаб килувчи кукрак кафаси касалликлари турли тумандир. Уларга упканинг турли нуксонлари упка ва плевранинг турли шамоллаши, турли шикастланишлар ва унинг натижасида келиб чиқадиган кукрак кафаси склетининг ўзгаришлари киради. Хаар бир касаллик клиник жихатдан ўзига хос булган куринишларга эга бўлади. Чунончи упканинг туғма нуқсонларига нафас етишмовчилиги белгилари, шамоллаш, зотилжам кабиларда нафас етишмовчилиги билан бир қаторда интоксикация белгилари хосдир.
Кукрак кафасидаги патологик жараённинг тугри аниқланиши унинг характери, тарқалишини ўз вақтида била олиш терапевтик ва жаррохлик ёрдамининг самарадорлигини белгилайди.