Ушбу маърузалар матнида ҳар бир мавзуга янгича, илмий холислик ва назарий теранлик билан ёндашишга ҳаракат қилинган. Шу боис унда, энг аввало, эстетика тарихига илк бора жиддий эътибор қаратилган: унда тасаввуф эстетикаси, хусусан, Ғаззолий илгари сурган эстетик ғоялар, Туркистон маърифатчи-жадидлари қарашлари илмий таҳлилдан ўтказилган. Шунингдек, унда Будда эстетикаси, А. Шопенгауэр, Ф. Ницше, З. Фрейд, Ж..П. Сартр сингари янги давр мутафаккирлари меросига ҳам биринчи марта атрофлича тўхталиб ўтилган.