Молия (арабча-мулк, маблағ) барқарор товар-пул муомаласи шароитларида давлатнинг ривожланиши ва унинг ресурсларига бўлган эҳтиёжларининг ортиши натижасида пайдо бўлди. Молия терминининг келиб чиқиши юзасидан иқтисодчи-олимларнинг турли фикрлари мавжуд. Баъзи бир муаллифлар фикрича, мазкур термин дастлаб XIII-XV асрларда Италиянинг савдо шаҳарларида юзага келган, кейинчалик халқаро миқёсда тарқалган ва аҳоли билан давлат ўртасида пул муносабатлари тизими билан боғлиқ тушунча сифатида қўлланила бошланган . Бошқа муаллифларнинг таъкидлашларича, мазкур тушунча муомалага француз олими Ж.Боден томонидан унинг 1755 йилдаги “Республика ҳақида олти китоб” номли асарида илк бор киритилган .