Бошқарув - бу маълум бир ижобий натижага эришиш учун, услублар ва тамойиллар йиғиндиси орқали бирор объектга мақсадга мувофиқ таъсир этишдир. Инсон Молиявий бошқарувни маълум бир услуб ва тамойилларга ҳамда рағбатлантириш ва санкцияларга таяниб махсус аппарат амалга оширади. Маълумки, у ёки бу кўринишдаги вазифаларни бажаришда турли хил йўналишдаги ечимлар мавжуд бўлади, аммо уларни самарали ечишнинг ўзига хос бўлган муаммоларни бор имкониятлардан тез ва самарали фойдаланиш ёҳуд, янги давр талабига мос бўлган услубларни жорий этиб кўзланган мақсадга эришишдир.